Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш тадбирлари давом этмоқда

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш тадбирлари давом этмоқда

Учкўприк истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан тумандаги 19-умумтаълим мактабида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда юртимизда жамоат ташкилотларининг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини янада ошириш, уларни бу борада кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш, пировардида улар томонидан мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қабул қилинаётган қарорлар устидан жамоатчилик назоратини олиб боришларига шароитлар яратиб бериш мақсадида катта қадамлар қўйилаётганлиги, шу нуқтаи назардан аҳолининг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш зарурияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида берилган ахборотларлар ва иштирокчиларни юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақириқлардан сўнг иштирокчиларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига жамият раиси Лазизжон Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment