Туман жамияти раиси ижтимоий лойиҳага ўз ҳиссасини қўшди
Қува туманида Халқ таълими бўлими ташаббуси билан жорий йилнинг 5-8 май кунлари “Мактабимни эслаб” ижтимоий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида ютуқларга эришиб келаётган раҳбар ва масъул ходимларни ўзлари таҳсил олган мактабларга ташриф буюришиб, устозлар ва ўқувчилар билан мактаб давридаги воқеалар, эришилган ютуқлар тўғрисида суҳбатлашишларига имконият яратиб беришдан иборатдир.
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Адҳамжон Хамидов ҳам юқоридаги ижтимоий лойиҳада иштирок этиш мақсадида ўзи таҳсил олган 2-мактабга ташриф буюрди ҳамда устозлар ва ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларга турли бадиий ва илмий оммабоп китоблар ҳадя қилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment