Фуқаролар мурожаати ҳамиша эътиборда
Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Узун маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Х.Эркабоевнинг Федерациянинг қисқа рақамли 1091 Ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатда истеъмолчи суюлтирилган газ баллонини навбатдаги алмаштириш жараёнида, туман газ идораси масъуллари томонидан газ баллонининг техник кўрик муддати ўтганлигини важ қилиб кўрсатиб алмаштириб бермаётганликларидан норозилигини билдирган.
Маълум бўлишича, газ баллонини техник кўрикдан ўтказиш муддати 2021 йилнинг март ойига тўғри келиб, жорий йилнинг январь ойида фуқаро қўлига газ баллони навбатдаги тўлдириб топширилаётган вақтда бу ҳақда тушунтириш берилмаган. Фуқарони билдиришича, у газ баллонини эҳтиётлаб, асосий эҳтиёж – овқат пишириш учунгина ишлатгани боис январь ойида олинган баллондаги суюлтирилган газ навбатдаги алмаштириш муддатидан ҳам ортиқроққа етган. Яъни март ойида навбатдаги газ тўлдириш вақти келган пайтда у баллонни газ тўлдириш учун тақдим қилмаган. Бунинг натижасида у газ баллонининг техник кўрик муддатидан ҳам бехабар қолган.
Мурожаат таъминотчи корхона маъсул ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилиб, ҳолат юзасидан газ таъминоти идорасига маълумотнома киритилди. Натижада фуқаро хонадони суюлтирилган газ баллони билан таъминланиб, муаммо ижобий ечим топди.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment