Фарғонада “Сифат ҳафталиги” тадбирлари ўтмоқда

Фарғонада “Сифат ҳафталиги” тадбирлари ўтмоқда

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан водий вилоятларида “Сифат ҳафталиги” тадбирлари бошланди.

Ана шу тадбирларнинг биринчиси Фарғона шаҳрида бошланиб, Агентликнинг Ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов бошчилигидаги масъул ходимлари, шунингдек соҳага дахлдор идораларнинг вилоятдаги бошқармалари масъуллари иштирокида “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғига кирувчи савдо марказида бўлдик.

Тадбир иштирокчилари савдо марказининг бир неча бўлимларида бўлишиб, савдога қўйилган маҳсулотлар, уларни сақлаш шароитлари, маҳсулотларни яроқлилик ва сақлаш муддатларига амал қилиниши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларида, шунингдек импорт маҳсулотларда маркировка (тамғалаш) бўйича амалдаги талабларга амал қилинаётганлиги ва бошқа шу каби талабларга жавоб бериши билан танишдилар.

Тадбир доирасида савдо маркази масъуллари иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтардилар.

Ғайрат Маматқулов
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари

Post Comment