“Фахрий ёрлиқ”лар эгаларига етказилди

“Фахрий ёрлиқ”лар эгаларига етказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдаги ҳисобот конференцияси қарори билан Федерациянинг Фарғона вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари ходимларига ажратилган “Фахрий ёрлиқ”лар тўлиқ ўз эгаларига етказилди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев бошчилигидаги ҳудудий бирлашма масъуллари Қўқон шаҳри, Данғара, Фурқат, Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида бўлишиб, тизимнинг фидойи ходимларига Федерациянинг “Фахрий ёрлиқ”ларини топширдилар.

Ҳудудий бирлашма раиси “Фахрий ёрлиқ”ларни ўз эгаларига топширар экан, ходимларга Федерация раисининг бу борадаги алоҳида буйруғини ҳам ўқиб эшиттириб, уларга тизим фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш борасида олиб бораётган самарали фаолиятлари учун миннатдорчилик изхор қилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment