Оилавий врачлик пункти ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди

Оилавий врачлик пункти ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудудий бирлашманинг давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида амалдаги қонунчилик талаблари ижросини таъминланганлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ўрганишлар доирасида Бағдод оилавий врачлик пунктида “Бош мақсадимиз истеьмолчиларнинг ҳуқуқий онги ва истеьмол маданиятини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар берили. Шунингдек юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мазкур ҳаракатни янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам маъулмотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment