Икки йиллик “топилма”
Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари томонидан, фуқаро М.Асронқулованинг, ўзига тегишли Фарғона шаҳар Марғилон кўчаси 24-уй 11-хонадоннинг электр энергияси учун Фарғона шаҳар 9-сонли почта алоқа бўлими квитанцияси орқали тўлаган пули электр таъминоти корхонасидаги хонадони хисоб варағига келиб тушмаганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганилганда, бу маблағ қарийиб икки йилдан бери почта ғазнасига кирим қилинмаганлиги, “уддабуррон” кишиларнинг чап чўнтагига тушиб кетганлиги аниқланди.
Аризада билдирилишича М.Асронқулова 2016 йил 10-март куни 9-сонли почта алоқа бўлими квитанцияси орқали Фарғона шахар Марғилон кўчаси 24-уй 11-хонадонни электр энергияси учун 300 000 минг сўм тўлаган. Лекин бу тўлов бугунги кунгача Киргули электр таъминоти корхонасидаги хонадони хисоб рақамига келиб тушмаган, 9-алоқа бўлимига қилган мурожаатлари натижасиз қолган.
Аниқланишича, М.Асронқулова 2016-йил 10-март куни 9-алоқа бўлими худудига бириктирилган Киргули электр таъминоти корхонасининг собиқ ходими У.Дўстматовга электр энергияси учун 300 000 сўмни нақд пул шаклида тўлаган. У.Дўстматов томонидан ушбу пул маблағи 9-алоқа бўлими хазинасига топширилмаган. Ўрганиш давомида 2018-йил 16-февраль куни ушбу кирим қилинмаган пул маблағи Киргули электр таъминоти корхонасининг собиқ ходими У.Дўстматовдан ундирилиб, почта ғазнасига кирим қилдирилиб, “Биллинг” дастури орқали Киргули электр таъминоти корхонасидаги М.Асронқулованинг 00100457-сонли хисоб рақамига ўтказиб берилди.
М.Асронқулова электр таъминоти корхонасидаги хисоб рақамига 300 000 сўм пули келиб тушганлиги билан танишиб, жамият ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Аризада кўрсатилган, М.Асронқулованинг 9-алоқа бўлимига мазкур масалада қилган мурожаати ўз вақтида ҳал қилинмаганлиги ҳолати, 10.03.2016-йил кунидан буён мазкур квитанция бўйича тўланган нақд пулни почта ғазнасига кирим қилинмаганлиги, квитанцияни назорати қилинмаганлиги ҳолатлари ўрганилиб, жавобгар шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши учун “Ўзбекистон Почтаси” АЖ.Фарғона филиалига маълумотнома юборилди.
Б.Х.Эралиев,
ЎИҲҲҚЖФ Фарғона шаҳар жамияти
матбуот ва ахборот бўйича бош мутахассиси
Post Comment