Ҳудудий бирлашманинг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашманинг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация Кенгашининг 2022 йил 21 январдаги мажлиси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди.

Навбатдан ташқари конференцияни ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Навбатдан ташқари конференция Zoom платформаси воситасида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди.

Конференция кун тартибида 2 та асосий масала кўриб чиқилди. Булардан биринчиси Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг янги таҳрирдаги Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамаси, иккинчиси Федерациянинг навбатдан ташқари Конференциясига вакиллар сайлаш.

Ҳудудий бирлашманинг навбатдан ташқари конференцияси кун тартибига киритилган масалаларни атрофлича муҳокама қилди ҳамда тегишли қарорларни қабул қилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment