Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан туман ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларида мазкур муассасалар ходимлари иштирокида ўтказилаётган очиқ, юзма-юз мулоқотлар давом эттирилмоқда. Шундай тадбирлардан бири 12-мактабгача таълим ташкилотида ҳам ўтказилди.
Тадбирлардан кўзланган мақсад, Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган таълим муассасаларида таянч гуруҳи аъзолари ҳолидан хабар олиш, ташкилланмаган муассасаларда ходимлар (истеъмолчилар)ни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш чора-тадбирларини кўриш, аҳолининг кенг қатламларини соҳага оид янгиликлардан хабардор қилиш ва бошқалардан иборат.
Тадбир доирасида ташкилот ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда, шунингдек қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиб олиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Маъмура Умарова
Ёзёвон туман жамияти раиси
Post Comment