Таълим маскани педагог ва техник ходимлари иштирокида мулоқот ташкилланди

Таълим маскани педагог ва техник ходимлари иштирокида мулоқот ташкилланди

Фарғона туманидаги Транспорт ва сервис техникуми ишчи-хизматчилари ўртасида туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари иштирокида тадбир ташкилланди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад таълим маскани ишчи ва ходимларини соҳага оид янгиликлардан, шунингдек олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан хабардорлигини таъминлаш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимларини бир қадар оширишдан иборатдир.

Тадбир аввалида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 январдаги ЎРҚ-746-сон қонуни билан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунинг баробарида юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакили бўлган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти, Федераицянинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштироки, Федерациянинг ташқи алоқалар ва ҳамкорлик субъекти сифатидаги фаолияти кабиларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўтказилган тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган соҳага оид саволларга жавоблар ҳам қайтарилди.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment