Таянч гуруҳи аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Таянч гуруҳи аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Маргилон шаҳридаги Болалар cтоматология поликлиникасида меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари нималардан иборат?” мавзусида ўқув семинари ташкилланди. Унда Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари мавзу юзасидан атрофлича тушунтиришлар бердилар.

Аввало ушбу тиббиёт масканида шаҳар жамиятининг таянч гуруҳи фаолият кўрсатиб келаётганлигини эътироф этиб ўтиш жоиз. Ташкилланган таянч гуруҳи воситасида эса Федерация аъзоларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид янгиликлар мунтазам равишда етказиб турилади. Уларни тингланиб, кундалик турмуш жараёнида истеъмолчи сифатида дуч келаётган муаммолари ўрганиб борилади ва мурожаатлари бўлса тегишли равишда қайд қилиниб, ижрога олинади.

Мазкур тадбир доирасида ҳам таянч гуруҳи аъзоларига истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари яна бир тушунтириб ўтилди, таянч гуруҳи фаолларининг жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги, шунингдек, жамоатчилик назорати тадбирларидаги иштироки масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларининг саволларига шу ернинг ўзида жавоблар қайтарилди ва муаммоларга дуч келинганда Федерация томонидан истеъмолчилар мурожаатлари учун яратиб қўйилган имкониятлардан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари ҳам кўрсатиб ўтилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment