Педагог ходимлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди

Педагог ходимлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди

Қувасой шаҳридаги 13, 14 ва 15 -умумтаълим мактабларида ташкилланган тадбирлар “Сиз ўз хуқуқингизни биласизми” деб номланди. Унда мазкур умутаълим мактабларининг педагог ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати шаклида ташкилланган ушбу тадбирларда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакили бўлган Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти юзасидан алоҳида маълумотлар бериб ўтилиб, уларни мазкур ҳаракат ишида фаол иштирок этишга чақирилди.

Шунингдек педагог ходимларга истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда махсус ваколатли давлат идораларига, шунингдек Федерацияга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳамда бу борада Федерация томонидан истеъмолчиларга яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси

Post Comment