Фикр-мулоҳазалар тингланиб, таклифлар ўрганилмоқда

Фикр-мулоҳазалар тингланиб, таклифлар ўрганилмоқда

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумаладан, ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари билан учрашилиб, улар иштирокида очиқ мулоқотлар шаклидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун 1-сонли касбга ўргатиш маркази ва 19-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ана шуданй форматдаги тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда таянч гуруҳлари раҳбар ва аъзолари билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ҳамкорлик ҳамда мазкур ҳамкорликни келгуси истиқболлари юзасидан, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини, шунингдек аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишларни сон ва сифат жиҳатидан янада яхшилаш юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Ҳозирда тумандаги бошқа таянч гуруҳларида ҳам юқоридаги каби тадбирларни ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin