Федерациянинг Фарғона туманидаги таянч гуруҳларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Федерациянинг Фарғона туманидаги таянч гуруҳларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда

“Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари билан учрашувларни давом эттирмоқдалар.

Бугун 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 20-умумий ўрта таълим мактаби, туман мактабгача таълим бўлими ва ветеринария бўлимларида ана шундай тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда таянч гуруҳлари раҳбар ва аъзолари билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ҳамкорлик ҳамда мазкур ҳамкорликни келгуси истиқболлари юзасидан, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини, шунингдек аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишларни сон ва сифат жиҳатидан янада яхшилаш юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Бу каби тадбирлар тумандаги бошқа таянч гуруҳларида ҳам ташкилланмоқда.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin