Қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатлари кузатувдан ўтказилмоқда

Қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатлари кузатувдан ўтказилмоқда

Олтиариқ туманида ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаб берилиши, бу жараёнда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини ўрганиш юзасидан ҳудудий бирлашма топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туман деҳқон бозори қошида ташкил этилган ветеринария-санитария экспертиза (ВСЭ) лабораторияси фаолияти билан танишилди.

Жумладан, бозорлар ҳудудига сотиш учун олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, мева ва сабзавотлар ҳамда бошқа маҳсулотлар сифат ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб беришини тасдиқловчи сотилаётган маҳсулотларда ВСЭ лабораториясининг маълумотномаси мавжудлиги, сотувчилар томонидан истеъмолчиларнинг сўровлари асосида тақдим қилиниши каби ҳолатлар ҳам кузатувдан ўтказилди.

Ўрганишлар доирасида бозор ва ВСЭ лабораторияси масъулларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бўйича тавсиялар ҳам бериб ўтилди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin