Нореал қарздорлик бартараф этилди

Нореал қарздорлик бартараф этилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида И.Аблкелямовнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди. Истеъмолчи мурожаатида газ таъминоти масаласидаги ўз эътирозларини билдириб ўтган.

Мазкур мурожаат “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Фарғона шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўрганилганда, истеъмолчининг эътирозлари ўринли эканлиги қайд қилинди. Ўрганишга газ таъминоти идораси томонидан 10.06.2022 йил кунида тақдим қилинган жавоб хатига кўра, истеъмолчининг фойдаланилган табиий газ учун тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижаларига мувофиқ унинг хонадонидаги газ ҳисоблагич кўрсаткичи 1917 метр куб бўлгани ҳолда, “Биллинггаз” дастури билан солиштирилганда 279385.35 (икки юз етмиш тўққиз минг уч юз саксон беш сўм ўттиз беш тийин) нореал қарздорлик вужудга келганлиги, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар жамланиб, нореал қарздорликни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилганлиги ва 25.06.2022 йил кунига бу ишлар ижобий ҳал қилиниши маълум қилинган.

Шундан сўнг Фарғона шаҳар жамияти томонидан ўрганиш натижалари юзасидан истеъмолчига расмий жавоб юборилган.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment