Миллий форум бўлиб ўтди

Миллий форум бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги Миллий форум бўлиб ўтди.

Форум ишида бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари қатори айрим хорижий давлатларнинг ваколатхоналари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форумнинг биринчи қисмида ялпи мажлис ўтказилиб, ундан сўнг у ишини 2 та шўъбаларда давом эттирди. Биринчи шўъба “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари”, иккинчи шўъба “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда жамоатчилик назоратининг ўрни” мавзуларида бўлиб, унда иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклифларини ҳам ўртага ташладилар.

Миллий форум ниҳоясида шўбалар иши юзасидан якуний хулосалар эшитилиб, Миллий форумнинг якуний ҳужжати қабул қилинди.

Тадбир доирасида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin