Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Бугун Фарғона шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўтиз бир йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида давра суҳбати ташкилланди.
Тадбир вилоят ҳокимлиги ва ННТМА вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкилланиб, унда вилоятдаги бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида сўз олган вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамшед Мухторович Хатамов республикамизда, хусусан вилоятимизда фуқаролик жамияти институтларининг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва роли, нодалат нотижорат ташкилотларининг давлат дастурларини ижросини таъминлашдаги иштироки, улар томонидан ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий қилинаётган ижтимоий лойиҳалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, мазкур жараёнларда Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари билан яратиб берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан янада самарали фойдаланиш масалаларида ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтиб, барчани Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан қизғин қутлади.
Тадбирнинг иккинчи ярмида ўз фаолиятида муайян ютуқларга эришаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг масъуллари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва вилоят ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурнома”лари билан тақдирландилар. “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистон ИҲҲҚЖ Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси жамоаси ҳам борлиги эса бизни келгуси фаолиятимизда янги-янги режаларни амалга оширишга руҳлантиради.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment