Жамоатчилик назорати

Жамоатчилик назорати

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг натижадорлиги ҳудудлар кесимида жамоатчилик назорати тартибида ўрганилиб мониторинг қилинмоқда.

Хусусан, Федерация раҳбари Ж.Саримсоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида бўлиб ижтимоий соҳа объектлари — умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан қилинган ишларни ўрганмоқда.

Жамоатчилик назорати тартибида олиб борилаётган ушбу ўрганишларда аниқланган ҳолатлар тегишли вазирликлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга юборилади, шунингдек масъуллар иштирокидаги йиғилишларда муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликларнинг бартараф этилиш чоралари кўрилади.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича муассасалар раҳбарларига тегишли тавсиялар бериб борилмоқда.

Федерация матбуот хизмати

Post Comment