Асоссиз қарздорлик суммаларини фуқароларнинг шахсий ҳисоб варақларидан чиқарилиши таъминланди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати мутахассислари “Деҳқонобод” МФЙ Гулистон кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ўз ҳудудларига “Ferghana special trans” МЧЖнинг маиший чиқиндиларни ташиб олиб кетиш бўйича кўрсатаётган хизматлари бўйича юзага келган қарздорликлар юзасидан эътироз билдириб ёзган мурожаатларини ўрганиб чиқилди.
Фуқаролар мурожаатлари асосида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида корхонанинг ҳудудга назоратчи вазифасига бириктирилган масъул ходими томонидан фуқароларни етарли даражада амалдаги тартиб ва қоидалар билан таништириш, уларни ўз мажбуриятларига эътиборсизлик қилиш ҳолатларида юзага келувчи ҳуқуқий оқибатлардан огоҳлантириш каби ишлар олиб борилмаганлиги ҳамда ҳудуддаги хонадонларда яшовчи оилалар ва уларнинг аъзолари сони бўйича тегишли тартибдаги тасдиқловчи далолатномадан иборат маълумотни корхона раҳбариятига тақдим этмаганлиги сабабли абонентларда ошиқча қарздорликлар юзага келганлиги кузатилди..
Ўрганиш якунларига кўра, корхона раҳбари номига сўров хати киритилиб, кўрсатилмаган хизматлар учун ошиқча ҳисобланган қарз мажбуриятларини ҳисобдан чиқариш талаби қўйилди. Корхона раҳбарияти мазкур сўров хати асосида Гулистон кўчасида истиқомат қилувчи 7 нафар фуқаро хонадони учун ошиқча ҳисобланган қарздорликлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларга нисбатан ҳисобланган жами 816 000 сўм асоссиз қарздорликларни бартараф қилинганлигини ва ушбу суммалар мос равишда уларнинг шахсий ҳисоб варағидан чиқарилиши таъминланганлигини маълум қилди.
Ўрганиш ишлари давомила томонларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Бахтиёр Жўраев,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment