Фарғона политехника институтида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди

Фарғона политехника институтида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди

Олий таълим даргоҳида ташкилланган тадбир “2023/2024-ўқув йили учун Фарғона политехника институтининг бакалавриат таълим йўналишига қабул” мавзусига бағишланди. Тадбир аввалида у ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланадиган “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” арафасида ташкилланганлиги эътироф этилиб, институт раҳбарияти томонидан унда иштирок этаётган ОАВ вакилларига институт билан олиб борилаётган ҳамкорлик учун миннатдорчилик изхор қилинди.

Тадбир доирасида олийгоҳ ректори Ў.Р.Саломовнинг “Жорий ўқув йили қабул жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича олийгоҳда қилинаётган ишлар” тўғрисидаги, Ўқув ишлари бўйича проректор Жамолиддин Камбаровнинг “2023/2024-ўқув йили учун институтда очилган янги йўналишлар ва квоталар ҳақида”ги, Қабул комиссияси масъул котиб муовини Р.Миршариповнингнинг “Интитутда қабул жараёнлари учун ташкил этилган “Call center” ва “Маслаҳат маркази фаолияти ҳақида”ги ахборотлари тингланди. Шундан сўнг олийгоҳ раҳбарияти журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтариб, улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларга ўз муносабатларини билдириб ўтдилар.

Тадбирнинг иккинчи ярмида “Қабул комиссияси фаолияти билан танишиш” учун пресс-тур ўтказилиб. тадбир иштирокчиларига ушбу жараёнлар яқиндан таништирилди. Анжуман иштирокчиларида бу ерда яқингинада ташкил этилган “Институт тарихи музейи” билан танишув ҳам катта таассурот қолдирди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin