Фуқаронинг вақтинча фойдаланишга ажратилган ер майдони билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

Фуқаронинг вақтинча фойдаланишга ажратилган ер майдони билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Юқориқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.С.нинг шартнома бўйича ўзига вақтинча фойдаланишга берилиши лозим бўлган ер майдонидан фойдаланишидаги муаммолар хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Фуқаро мурожаатида Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси билан 31.03.2023 йилда 0,28 гектар (28 сотих) ердан вақтинча фойдаланиш бўйича шартнома тузганлиги, тегишли тўловларни амалга оширганлиги, лекин ҳозирда ушбу ер майдонининг 0,12 гектаридан фойдаланаётганлиги, қолган 0,16 гектар ер майдони бошқа шахс томонидан фойдаланиб келинаётганлигини ёзиб, шартнома бўйича ўзига тегишли ер майдонини унга олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Мурожаат асосида ўтказилган ўрганишларда, ҳақиқатан ҳам, фуқаро ҳамда бошқарма ўртасида юқорида кўрсатилган санада “Ер участкасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш” йўналишида шартнома имзоланганлиги ва шартномага асосан фуқарога 0,28 гектар ер майдони берилганлиги, шартнома ижросини таъминланиши учун томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилганлиги, фуқаро шартнома асосидаги тўлов суммасини ҳам тўлаганлиги қайд қилинди. Ўрганиш ишлари доирасида тўпланган ҳужжатларга ва мавжуд шартномага асосланиб ҳамда фуқаронинг мурожаати “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун асосида ўрганилаётганлиги таъкидланган ҳолда, бошқарма раҳбари номига хат киритилди.

Ўрганиш ишлари якунлари билан эса, шартнома муносабатлари асосида фуқарога вақтинча фойдаланишга берилиши лозим бўлган қолган 0,16 гектар ер майдонини шартномада маҳсулотларни “Етиштирувчи” томон деб кўрсатилган фуқаро А.С.га ажратиб берилишига эришилди.

Шоҳистахон Рахимова,
туман жамияти бош мутахассиси.

(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin