Нуқсонли мобил қурилма янгисига алмаштирилди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Деҳқонтўда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Г.Р.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган маиший техника ва буюмлардан бирининг носоз чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида тумандаги “Texnomart” савдо дўконидан Xiaomi POCO M3 4/64 Yellow русумли мобил телефон аппарати ва Keenwood MG515 русумли гўшт майдалагични, муддатли тўлов шартларида, 6 655 200 сўмга харид қилганлиги, лекин харид қилинган мобил қурилмада кейинчалик нуқсонлар кузатилгач савдо дўкони ходимларига бу борада мурожаат қилганидан сўнг сервис марказига юборилган телефон аппаратидаги нуқсонларни бепул бартараф этиб беришлари ҳанузгача пайсалга солиб келинаётганлигини маълум қилади.
Мурожаат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида сотувчига амалдаги қонунчилик талабларини ўзида акс эттирган сўров хати киритилди. Унинг натижаси билан эса, истеъмолчининг нуқсонли деб эътироф этилган телефон аппарати бошқа, мақбул сифатдаги мобил қурилмага алмаштириб берилишига эришилди.
Бахтиёр Жураев,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment