Техник хатолик сабабли истеъмолчига 59 000 000 сўм қарздорлик ҳисобланган
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳиимоя қилиш жамиятига аҳоли вакилларидан электр таъминоти масалаларида келиб тушаётган мурожаатлар соҳага масъул бўлган идора вакилларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилишига эришилмоқда. Шундан мурожаатлардан бири, “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.А.нинг истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириб келаётган бўлсада, унинг хонадонига нисбатан жуда катта миқдорда қарздорлик ҳисобланганлиги ҳолати юзасидан қилган оғзаки мурожаатидир.
Ўрганишлар давомида туман электр таъминоти корхонасидан ушбу ҳолат юзасидан олинган маълумотда истеъмолчига ҳисобланган 59 000 000 сўм қарздорликнинг ҳақиқатдан ҳам асоссиз эканлиги қайд қилинганлиги маълум қилиниб, бундай қарздорликнинг юзага келишига истеъмолчи хонадонига ASKUE тизимидаги ҳисоблагич ўрнатилиши жараёнида сунъий қарздорлик юзага келганлиги, яъни фуқаро хонадонидаги эски ҳисоблагич кўрсаткичи ПК учёт дастурига ойма-ой киритиб борилмаганлиги ва ойлик истеъмол кўрсаткичларини киритиб борилиши натижасида қарздорлик келиб чиққанлиги, шунингдек техник хатолик сабабли ушбу катта миқдорда қарздорлик келиб чиққанлиги сабаб қилиб кўрсатилади. Шунингдек, маълумотда мурожаатни ўрганиш доирасида ушбу хатолик бартараф этилганлиги ва истеъмолчининг бугунги кун ҳолатига қарздорлиги мавжуд эмаслиги қўшимча қилиб ўтилган.
Истеъмолчиларнинг ушбу йўналишда туман жамиятига қилаётган мурожаатлари ва уларни ўрганиш якунларига, “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И.Ў.нинг электр таъминотидаги узилишлар ҳамда Дашт қишлоғида яшовчи Қ.Ж.нинг хонадонидаги электр ҳисоблагичдаги носозликлар юзасидан қилган мурожаатларини ҳамда уларни ўрганиб чиқилиб, мурожаатларда келтирилган ҳолатларни бартараф этилишига эришилганлигини ҳам мисол қилиб келтириш мумкин.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment