Юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда

Юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли муаммоларини тизимли ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш ва ижтимоий шериклик асосида ишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мамлакатимиздаги бир қатор вазирлик, идора ва муассасалар билан ҳамкорликдаги дастурлар, чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган.

Эндиги галдаги вазифа ана шу дастурлар ва режаларда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаб боришдан иборатдир. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Федерациянинг ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасалардаги таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)лари фаоллари билан учрашувлар ташкилланиб, унда Федерация аъзолари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб борилмоқда. Шаҳардаги 2, 6, 7 ва 15-умумтаълим мактаблари ўқитувчилари билан ўтказилган учрашувлар шулар жумласидандир.

Асроржон Маматқулов

Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin