Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган маҳсулот учун тўланган пул суммаси истеъмолчига қайтарилди
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи С.Э.нинг харид қилинган шифобахш ўсимликлардан тайёрланган маҳсулот соғлигига салбий таъсир кўрсатганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчи тумандаги “Doktor Ali salomatlik markazi” МЧЖда шифобахш ўсимликлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни 990 000 сўмга харид қилган. Лекин маҳсулот унга салбий таъсир кўрсатган. Шундан сўнг ушбу масалада ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерация ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида МЧЖ раҳбарияти номига юзага келган ҳолат юзасидан хат киритилди. МЧЖдан олинган жавоб хатида эса ҳолат жойига бориб ўрганилганлиги, истеъмолчи билан суҳбат жараёнида маҳсулот қайтариб олиниб, 990 000 сўм пули қайтариб берилганлиги маълум қилинди.
Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.
Post Comment