Кафолат муддати даврида носоз чиққан чангютгич таъмирлатиб берилди
Истеъмолчи Т.Ш. Тошлоқ туман марказидаги “Техномарт” МЧЖга қарашли кредит савдо марказидан шу йилнинг май ойида қийматини бўлиб тўлаш шарти билан шартнома нархи 3 600 000 сўм бўлган “SAMSUNG” маркали чангютгични харид қилади. Чангютгич бир оз муддат ишлаганидан сўнг носоз холатга келиб қолган. Бу ҳақида савдо марказига мурожаат қилган истеъмолчига савдо марказининг сервис хизматига мурожаат қилишини айтишган. Истеъмолчи ўтган давр мобайнида чангютгични тўрт маротаба сервис хизматига олиб борган.
Сервисда биринчи гал филтр қисмини, кейинги гал моторини алмаштириб, соз ҳолатга келтирилди, дейилган. Аммо истеъмолчи уйига олиб келганида чангютгич яхши ишламаган. Охир-оқибат Т.Ш. Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, юзага келган муаммога ечим топишда амалий ёрдам сўраган.
Туман жамияти мутахассислари томонидан муаммони савдо дўкони мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганилиши жараёнида чангютгични сервис хизматига олиб борилиб, тўлиқ соз ҳолга келтирилди ва истеъмолчи хонадонига олиб борилиб ишлатиб берилди ва муаммо ижобий ҳал этилди.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment