Газ ҳисоблагич ускунада юзага келган носозлик бартараф этиб берилди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Дамкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Р.М.нинг газ ҳисоблаш ускунаси (ГҲУ)да юзага келган носозлик ва уни баратараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаат асосида туман газ идораси масъуллари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда хонадондаги ГҲУ “Биллинггаз” дастурига кўрсатгич юбормаётганлигини аниқланди ва ўрганиш доирасида ГҲУга янги батарейка ўрнатилиб, юзага келган носозлик ҳолати бартараф қилинди.
Ўрганиш ишлари доирасида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари тарғиботи оли борилиб, унинг якунлари билан истеъмолчига муаммо бартараф этилганлиги юзасидан жавоб хати юборилди.
Post Comment