Яна бир ҳолатда истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқди

Яна бир ҳолатда истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқди

Ҳудудий бирлашмага мурожаат қилган Фарғона шаҳрида яшовчи М.Нематова ўзининг хонадонига нисбатан “Сувоқова” ДУК шаҳар филиали томонидан олиб борилаётган ҳисоб-китобларга аниқлик киритиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган эди. Мурожаат масъул ходимлар томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчи тўловларини корхона компьютер базасида тўлиқ акс эттириб борилиши, унинг қарздорлиги ёки ҳақдорлиги масалаларига аниқлик киритиб берилди.

Истеъмолчининг маълум қилишича, хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичи 1080 м3 бўлиб, ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлсада, корхона компьютер базасидаги шахсий абонент картасидан унинг қўлига чиқариб берилган маълумотда 275714 (икки юз етмиш беш минг етти юз ўн тўрт) сўмга қарздорлиги кўрсатилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳисоблагич кўрсаткичи, уни ишга яроқлилиги, истеъмолчининг қўлида мавжуд тўлов ҳужжатлари, корхонадан олинган абонент картаси маълумотлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди. Ўтказилган ҳисоб-китоблар истеъмолчи хонадони ҳисоблагичнинг 1292 м3 кўрсаткичига қадар, яъни 212 м3 га ҳақдорлигини кўрсатди. Маълум бўлишича, қарздорликни келиб чиқишига корхона компьютер операторлари томонидан кўрсаткичларни киритиб боришда йўл қўйилган хатолик сабаб бўлган. Ҳудудий бирлашма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижаларига кўра истеъмолчига унинг ҳақдорлиги юзасидан жавоб хати тақдим қилинди.

Фахриддин Бойназаров

ЎИҲҲҚЖФ Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси

сектор бошлиғи

(юқорида иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin