Тарғибот тадбирлари доирасида фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ҳал этиб борилмоқда

Тарғибот тадбирлари доирасида фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ҳал этиб борилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик юзасидан имзоланган чора-тадбирлар режаси асосида вилоят ҳудудидаги олий таълим муассасалари ва академик лицейларда ушбу муассасаларнинг педагоглари ҳамда хўжалик бўлимларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи хизматчилари иштирокида турли шакллардаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар доиорасида истеъмолчилик соҳасига оид амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар, шунингдек уларнинг соҳага оид муаммолари, ариза, шикоят ва таклифлари ҳам тингланиб, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиниб, улар бўйича ўрганиш ишлари ҳам олиб борилди.

Шундай мурожаатлардан бири Фарғона политехника институти қошидаги академик лицейда меҳнат фаолияти олиб бораётган Н.Д. томонидан билдирилиб, унда у олдинги ишлаган жойи – Марғилон шаҳрида жойлашган ташкилотдан ҳисоб-китоб пулларини тўлиқ ололмаётганлиги, у ердагилар пулни беришни пайсалга солишаётганлигини айтиб, масалалани ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўраганди.

Тадбирдан сўнг мурожаат билан масалаланинг ҳудудий тегишлилиги бўйича Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари шуғулландилар. Жамият мутахассислари мурожаатда номи келтирилган ташкилот раҳбар ва масъул ходимлари билан учрашиб, улар билан бу борада музокаралар олиб боришлари жараёнида Н.Д. пластик картасига ҳисоб-китоб пулларидан 1 500 000 сўми тушириб берилди. Пулларнинг қолган қисми эса декабрь ойи якуни билан Н.Д.га тўлаб берилиб, муаммо тўлиқ бартараф этиладиган бўлди.

Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment