Истеъмолчилик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш масалаларида давра суҳбати бўлиб ўтди

Истеъмолчилик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш масалаларида давра суҳбати бўлиб ўтди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан вилоят 2-сонли туманлараро фтизиатрия диспансерида “Истеъмолчилик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш” мавзусида давра суҳбати ташкилланди.

Диспансернинг тиббий ходимлари ҳамда хўжалик бўлими ишчи хизматчилари иштирок этган мазкур тадбирда суҳбат аҳоли ўртасида истеъмол соҳасида юзага келаётган муаммолар ҳамда уларни амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосида бартараф этиш йўл-йўриқлари устида борди. Тадбир давомида тиббиёт муассасаси ходимларига Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, тиббиёт муассасаси ҳамда федерациянинг Марғилон шаҳар жамияти ўртасида ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини тизимли асосда давом эттиришга келишиб олинди.

Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment