Марказий Осиё тиббиёт университети талабалари иштирокида молиявий саводхонлик тадбири бўлиб ўтди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида Фарғона шаҳридаги Марказий Осиё тиббиёт университети талабалари иштирокида молиявий саводхонликни тарғиб қилишни кўзда тутувчи семинар-тренинг ташкилланди. Семинар-тренинг Марказий банк Фарғона вилоят бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбир Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва ҳудудий бирлашма масъул ходимлари тренерлигида ўтказилиб, талабаларга молиявий хизматларнинг кредитлар, омонатлар, валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари, пластик карточкалардан фойдаланиш, суғурта, лизинг, брокерлик, ломбардлар фаолиятига оид масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимларини ошириш, саводхон бўлишга чорлаш билан бир қаторда, ушбу йўналишлардаги турли фирибгарликлардан, кибержиноятлардан эҳтиёт бўлиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Тадбир давомида унда фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантириш мақсадида китоблар совға қилинди.
Post Comment