Истеъмолчининг қонуний талабларини бажармаслик шартномани бекор қилиш учун асос бўлади

Истеъмолчининг қонуний талабларини бажармаслик шартномани бекор қилиш учун асос бўлади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасида Фарғона шаҳар Ғаллакон кўчасида яшовчи Ю.О.нинг 11 500 000 сўмга харид қилган мебелларда нуқсон аниқлангани, сотувчидан уларни алмаштириб олиш ёки пулларини қайтариб олиш бўйича қилаётган саъй-ҳаракатлари самара бермаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида, мебелларни янги йил байрами куни арафасида шаҳардаги “Woodline” савдо дўконидан, 3 йиллик кафолат муддати билан, нақд пулга харид қилганлигини, мебелдан бир ҳафта давомида фойдаланиш жараёнидаёқ унда турли нуқсонлар келиб чиққанлигини, бу ҳақда биринчи бор 9-январ санасида сотувчи томонининг маъсулларига ўз эътирозларини ва қонуний талабларини билдирганлигини, лекин унинг талабларини бажариш ишлари турли сабаблар билан пайсалга келиб келинаётганлигини маълум қилади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда, у бир қатор ҳуқуқларга эга бўлиб, товарни мақбул сифатдагисига алмаштириб олиш, бепул таъмирлатиш каби ҳуқуқлари шулар жумласидандир. Истеъмолчи ушбу ҳуқуқларидан бирини ёки бир нечасини қонуний талаблари сифатида сотувчига олдига қўйиши учун тегишли тартиб қоидалар мавжуд бўлиб, сотувчи томони мазкур талаблар қўйилганидан сўнг уларни ўрганиб чиқиб, қонунда белгиланган муддатларда уларни ижросини таъминлаш чора-тадбирларини кўриши лозим бўлади. Агар сотувчи истеъмолчининг қонуний талабларини бажармаса, унда шартномани бекор қилиб етказилган зиён ва маънавий зарарни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқлари вужудга келади.

Ҳудудий бирлашма мутахассиси мурожаатни ўрганиш ишлари давомида сотувчи томони масъуллари билан юқоридаги талаблар юзасидан музокара ва тушунтириш ишлари олиб бориши якунларига кўра, сотувчи томонидан 11 500 000 сўм пул истеъмолчига қайтарилишига ва нуқсонли товар қайтариб олинишига эришилди.

Фахриддин Бойназаров,
ҳудудий бирлашма ҳуқуқий ҳимоя сектори бошлиғи.

(иллюстратив фото)

Post Comment