Асоссиз қарздорлик олиб ташланди
Мана бир неча вақтдан буён “Фарғонаазот” АЖ да Федерациянинг бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) фаолият олиб бормоқда. Яқинда Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ана шу таянч гуруҳи орқали навбатдаги мурожаатлардан бири келиб тушди. Унда мазкур завод ишчиси Б.Турсунов қисқагина қилиб, “Ариза ёзишдан мақсадим, мен Фарғона шаҳар Маориф кўчаси 77 б-уйда яшайман, “Фарғонаазот” АЖда ишлайман, иш жойимга газдан қарздорлик келаяпти, қарздорлигим бўлмаса ҳам. Шу муаммойимни ҳал қилиб беришингизни сўрайман”, – деб мурожаат қилганди.
Шаҳар жамияти ходимлари томонидан истеъмолчи мурожаатини тегишли тартибда ўрганиш ишлари давомида Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ва Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Фарғона шаҳар участкаларига сўров хатлари чиқарилди. Сўровга жавоб тарзида МИБ Фарғона шаҳар бўлимидан олинган маълумотда, газ таъминоти идорасининг “Биллинггаз” дастуридан олинган маълумот асосида истеъмолчи хонадонига 271473 (икки юз етмиш бир минг тўрт юз етмиш тўрт) сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги, мазкур хонадоннинг табиий газдан бўлган қарздорлиги хатловдан ўтказилиб, асоссиз қарздорлик олиб ташланганлиги ва 10.10.2019 йил ҳолатига 203300 (икки юз уч минг уч юз) сўм ҳақдорлиги мавжудлиги маълум қилинди.
Юқоридагиларга асосан истеъмолчига ёзма равишда жавоб хати билан маълум қилиниб, унинг истеъмолчилик ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан қўшимча тушунтиришлар берилди.
Рустам Мараджапов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси
Post Comment