Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмасида тадбир ўтказилди
Тошлоқда туман Тиббиёт бирлашмасида меҳнат фаолияти олиб бораётган шифокор ҳамда ҳамширалар иштирокида ташкилланган тадбир “Ҳисоблагичларингиз қиёсловдан ўтганми?” деб номланди. Тадбирда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят ҳудудий бирлашмаси ва “Водийгазтаъминоти” УК Тошлоқ филиали маъсул ходимлари мавзу бўйича ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий билимлари оширилиши баробарида, уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр фойдаланиш қоидалари”, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 30.10.2015 йилдаги қарорлари билан тасдиқланган “Маиший итеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”, Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2002 йилдаги 99-сонли қарори билан тасдиқланган “Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом” талаблари бўйича ҳам атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг электр энергияси ва газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, қиёсловдан ўтказиш, қиёсловдан ўтказиш жараёнларида расмийлаштириладиган далолатномалар, приборни жойига ўрнатиш тартиблари каби масалалардаги фикр ва мулоҳазалари, талаб ва таклифлари тингланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Post Comment