Хизматлар сифати қандай ?

Хизматлар сифати қандай ?

Фарғона шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан, “Фарғона вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти” Фарғона шаҳар участкасида аҳолига суюлтирилган газ баллонларини етказиб берилиши бўйича кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ўрганиш мақсадида ўрганиш – таҳлил ишлари ўтказилди.
Ўрганишда участка томонидан истеъмолчиларга хизматлар кўрсатилишида, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилишига асосий эътибор қаратилди.
Участканинг аҳолига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш бўлимида мазкур қонунда белгиланганидек, корхонанинг номи, юридик манзили ва иш вақти лавхада ёзиб қўйилганлиги, сотилаётган суюлтирилган газнинг, газ баллонларининг нархлари, техника хавфсизлиги чоралари ва бошқа тегишли маълумотлар эълонлар доскасига ёзиб қўйилганлиги, газ баллонларини аҳолига тарқатиш жадвали ишлаб чиқилганлиги, газ баллонлари етарли даражада бўлиб захира фондини мавжудлиги, суюлтирилган газ баллонларини етказиб берилиши учун алоҳида автомашина мавжудлиги, суюлтирилган газ баллонлари аҳолига жадвал асосида етказиб берилаётганлиги, суюлтирилган газ баллонлари сотилганда истеъмолчига квитанция берилиши ташкил қилинганлиги, лекин пластик карталар орқали тўловни амалга оширилиши учун терминал билан таъминланмаганлиги маълум бўлди.
Шунингдек ўрганишда суюлтирилган газ баллонларини етказиб берилишининг сифати 60 нафар истеъмолчилардан сўровномалар ўтказиш орқали ўрганилди.
Ўрганишда аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилиши учун вилоят ҳудудий бирлашмасига маълумотнома юборилди.

Б.Х.ЭРАЛИЕВ,

ЎИҲҲҚЖФ Фарғона шаҳар жамияти матбуот ва ахборот бўйича бош мутахассиси 

 

Post Comment