Бир миллион тўрт юз саксон минг сўм қарздорлик қаердан келгандию, қаерга кетди?
Олтиариқнинг Оқбўйрасида истиқомат қиладиган Ф.Шокиров Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига хонадонида фойдаланилган табиий газ учун ортиқча қарздорлик ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб ёзма равишда мурожаат қилганди. Истеъмолчи мурожаатини ўрганиб чиқиш натижалари қуйидагиларни кўрсатди:
Хонадонда ўтказилган ўрганиш давомида мавжуд Ротор G-6 русумли газни ҳисоблаш ускунаси (ГҲУ)нинг ишчи ҳолатдалиги, унинг муҳрлари жойидалиги, ўрганиш кунида ҳисоблагич кўрсаткичи 12844 м3 ни кўрсатиб турганлиги қайд қилинди.
Кейинги ўрганишлар Ф.Шокиров томонидан амалга оширилган тўлов қоғозларини компьютер базаси кўрсаткичлари билан солиштиришдан иборат бўлди. Қарангки, истеъмолчида қарздорлик йўқ, аксинча унинг 20636 сўм ҳақдорлиги бор экан. Бу ҳақда масъуллар томонидан тегишли далолатнома ҳам тузилди. Фуқарога кўнглизни тўқ қилаверинг, мазмунида жавоб ҳам берилди. Лекин асосий савол очиқлигича қолаверди…
1 480 000 (бир миллион тўрт юз саксон минг) сўм қарздорлик қаердан келгандию, қаерга кетди?!
Одилжон Холматов
Олтиариқ тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
(юқорида иллюстратив фото)
Post Comment