Жанубий Корея фуқаросининг истеъмолчилик ҳуқуқи тиклаб берилди

Жанубий Корея фуқаросининг истеъмолчилик ҳуқуқи тиклаб берилди

“Биздаги муаммони қисқа муддатда ҳал қилиб берганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўзбекистонда бундай ташкилот борлигидан хурсандман”. Жаноб К.Хан, Жанубий Корея фуқароси.

 

«Биздаги муаммони қисқа муддатда ҳал қилиб берганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўзбекистонда бундай ташкилот борлигидан хурсандман»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Корея истеъмолчилар агентлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган бўлиб, мазкур меморандум доирасида ҳар икки ташкилот томонидан Кореяда Ўзбекистон, Ўзбекистонда эса Кореялик фуқароларга истеъмолчилик ҳуқуқларига оид масалаларида амалий кўмаклар бериб келинмоқда.

Хусусан, ҳудудий бирлашмага Жанубий Кореялик фуқаро жаноб К.Хан жорий йил 21 июнь кунида Фарғона шаҳридаги супермаркетлардан биридан 2 дона ARTEL-12HMDF35 SIJ1W12HE русумли кондиционерини 5 млн 642 минг сўмга сотиб олганлиги, кондиционерни ўрнатгач эртаси куни улардан бирида муаммолар кузатилганлиги, кондиционерни яхши совутмаётганлиги юзасидан сервис маркази ходимларига маълум қилганлиги, сервис маркази усталари эса муаммони бартараф этиша олмаганлигини, шундан сўнг савдо дўконига бориб нуқсонли кондиционерни мақбул сифатдагисига алмаштириб беришларини ёки пулини қайтаришларини сўраганлигини, лекин мурожаати ижобий хал бўлмаганлигини баён қилиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра, сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари юзасидан ёзма тушунтиришлар берилиб, қонун талаблари ижросини таъминлаш сўралди. Сотувчи томонидан истеъмолчининг талаби асосида нуқсонли товар қайтариб олиниб, худди шу маркадаги мақбул сифатлисига алмаштириб берилди.

Ўрганиш натижаларидан қониқиш ҳосил қилган жаноб Хан олиб борилган ишлардан мамнунлигини баён қилиб миннатдорчилик изхор қилди.

Отабек Миллабоев

ЎИҲҲҚЖФ Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси сектор бошлиғи

Post Comment