Ветеринария бўлимида қонун тарғиботи
Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўтказилган навбатдаги ўқув семинарида туман Ветеринария бўлимида ташкилланиб, унда мазкур ташкилотдаги Федерация таянч гуруҳи (бошланғич ташкилоти)нинг барча фаоллари иштирок этдилар. Жамият масъул ходимлари тадбир қатнашчиларига Федерация тизимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида қисқача ахборот бериб ўтдилар. Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик янгиликлари юзасидан ҳам фикрлар алмашилди.
Семинарда таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли муаммоларини тизимли ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш ва ижтимоий шериклик асосида ишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Ветеринария қўмитаси ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, шунингдек мазкур ташкилотларнинг жойлардаги ҳудудий бўлимлари ўртасида ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Семинарда сўзга чиққанлар, бир неча йиллардан буён олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик, ташкилотда Федерациянинг таянч гуруҳи фаолиятини янада ривожлантириш, келгусида турли тадбирлар воситасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқ ва жойида ҳал этиш юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Марғуба Олтибоева
Бағдод туман жамияти раиси в.в.б
Post Comment