Ходимларнинг ҳуқуқий билимини оширишни кўзловчи тадбир ўтказилди

Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш жамияти масъуллари 37-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўқув семинари ўтказдилар.
Семинарда ташкилотчилари мактабгача таълим ташкилоти ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти, қонун ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мазкур ҳаракатни янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари ўтказилган тадбир доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси