Халқаро форум иштирокчилари Самарқандга етиб келди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида “Sayyoh-2021” халқаро форуми ўтказилмоқда. Форум ишида Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидан ҳам бир қатор масъул ходимлар иштирок этадилар.

Халқаро форумнинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги ташкилотларидан этувчи вакиллар кеча Марғилон ва Қўқон темир йўл вокзалидан Хива шаҳрига қараб йўлга чиққанлиги тўғрисида хабар бериб ўтгандик. Бугун делегация Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Вакиллар кун давомида кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар. Хусусан, уларда Гўри Амир, Регистон ва Шоҳизинда тарихий-меъморий обидаларига ташкилланган зиёратлар катта таассурот қолдирди.

Делегация бугун Хива шаҳрига жўнаб кетади.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати