Хонадондаги истеъмол кўрсаткичларига аниқлик киритиб берилди

Хонадондаги истеъмол кўрсаткичларига аниқлик киритиб берилди

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Миндонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи К.Б.нинг хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблагич билан боғлиқ масалада вилоят Рақобат бошқармасига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг сўзларига кўра, хонадонидаги сув ҳисоблагич 2024 йилнинг октябр ойида ишламай қолган. Бу пайтда ҳисоблагич кўрсаткичи 780 куб метр бўлиб, истеъмолчи ушбу кўрсаткичгача бўлган тўловларни амалга оширган. Ҳисоблагичнинг 6 ойдан буён ишламай турганлигидан келиб чиқиб, сув таъминоти корхонаси назоратчиси 1 400 000 сўм ҳисоблаб чиқариб берган, лекин истеъмолчи хонадондаги истеъмол кўрсаткичларининг мазкур ҳисоб-китоби юзасидан ўз эътирозларини билдирган.

Ўрганиш ишлари доирасида истеъмолчи томонидане келтирилган важлар ўрганиб чиқилди, сув таъминоти корхонасига тегишли ҳужжатлар асосида сўров хати киритилди. Ўрганиш ишлари давомида истеъмолчи хонадонидаги ҳисоблагич носозлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди. Унинг якунларига кўра, хонадондаги истеъмол кўрсаткичлари
326 426 сўмни ташкил қилиши аниқланиб, истеъмолчи томонидан ушбу сумма тўлиқ қоплаб берилди.

Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment