Кузатув-ўрганишлар режаси асосида жамоатчилик назорати тадбирлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган кузатув-ўрганишлар ўтказиш режаси асосида нон ва ун маҳсулотлари, макарон ҳамда турли хил ширинлик ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, савдо ва санитария-гигиена қоида, меъёр ва талабларига амал қилиниш ҳолатларини ўрганиш, шунингдек бозорлар, йирик савдо ва кўнгилочар масканлар автотураргоҳлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳолатини, шунингдек ҳудудлардаги ноқонуний автотураргоҳлар фаолиятини ўрганиш юзасидан жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Биринчи ҳолатда, ўрганишларда асосий эътибор озиқ овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларининг ташкилий-техник томонлари, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қадоқлаш жараёнида сифат ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, маҳсулот ҳақида истеъмолчиларга зарур, тўғри ва тушунарли маълумотларни тақдим қилиниши каби ҳолатларга, иккинчи ҳолатда эса автотураргоҳлар фаолиятининг қонунийлиги, улар томонидан истеъмолчиларга қонун талабларида кўрсатиб ўтилган маълумотлар тақдим қилинаётганлиги, фаолиятни олиб боришнинг ташкилий томонлари ва хавфсизлик талабларига амал қилиниши каби ҳолатларга қаратилмоқда.
Ўрганишлар якунлари бўйича тайёрланган маълумотномалар тегишли идораларга киритилади.
Аҳоли вакиллари (истеъмолчилар)да ушбу йўналишларда мурожаат (ариза, шикоят, таклиф)лари бўлса, Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига, шунингдек https://murojaat.istemol.uz мулоқот ойнасига тегишли равишда оғзаки ва ёзма тарзда қолдиришлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Post Comment