Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчиларнинг маълумот олиш ҳуқуқи таъминлаб бериляптими?

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчиларнинг маълумот олиш ҳуқуқи таъминлаб бериляптими?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Рақобат бошқармаси сўрови асосида вилоят ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида, бозорлар, йирик савдо ва кўнгилочар марказлар, ҳаоли билан шартномавий ва пулли ҳисоб-китоблар асосида ишловчи корхона ва ташкилотларда истеъмолчилар учун зарур ахборотларни тақдим этилиши ҳолатлари бўйича ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар, танлама асосда, аҳолига юқоридаги хизматларни кўрсатиб келаётган 52 та субъектларда ўтказилди.

Ўрганишда “Истеъмолчиларнинг уҳқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисила”ги қонуни 5-моддаси талаблари ижроси таъминланиши, хусусан сотувчи (ижрочи) ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган (юридик) манзили ва иш тартибини истеъмолчиларга маълум қилиши шартлиги, бундай маълумот лавҳада акс эттирилиши лозимлиги бўйича мажбуриятларни бажарилиши кўрилганда, субъектларнинг 24 тасида бинонинг кириш қисмида пешлавҳаси мавжудлиги ва у истеъмолчилар эътиборига давлат тилида ҳавола қилинганлиги маълум бўлган бўлса, жами 28 та, шундан Фарғона шаҳри, Қўштепа ва Учкўприк туманларида 1 тадан, Фарғона, Қува, Тошлоқ. Ёзёвон, Олтиариқ ва Бешариқ туманларида 2 тадан, Қувасой шаҳри, Бағдод, Ўзбекистон туманларида 3 тадан, Риштон туманида 4 та субъектларда пешлавҳалар умуман қўйилмаганлиги кузатилди. Бу эса танлама асосда ўрганилган субъектларнинг 53,8 % ини ташкил қилади.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг аксариятида ёки 42 тасида (80,8 %) да қонуннинг 6-моддаси талаблари, яъни товар (иш, хизмат)ларнинг тегишли тартибда тайёрланган нархномалари қўйилганлиги ва уларнинг давлат тилида эканлиги қайд қилинган бўлсада, 9 та субъектда, хусусан Қувасой шаҳри ва Олтиариқ туманида 1 тадан, Фарғона ва Учкўприк туманларида 2 тадан, Ёзёвон туманида эса 3 та ҳолатда мазкур талаблар бажарилмаганлиги кузатилган.

Сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарлар савдоси, маиший ва бошқа турдаги хизмат кўрсатишнинг қоидалари тўғрисида истеъмолчиларга тўлиқ маълумот бериши шарт ва бундай маълумот, анъанага кўра, “Истеъмолчи бурчаги” ёки “Ахборот бурчаги” тарзида истеъмолчилар эътиборига ҳавола қилиниши керак. Шунингдек, ушбу маълумотлар давлат тилида тақдим қилинмоғи лозим. Мазкур талаблар ижроси ўрганилган субъектларнинг 16 тасида ёки 30,8 % идагина бажарилган. Тошлоқ ва Учкўприк туманларидаги 1 та, Фарғона, Марғилон шаҳарлари, Фарғона, Қува ва Қўштепа туманларидаги 2 та, Қувасой шаҳри, Олтиариқ, Бағдод, Ўзбекистон ва Бешариқ туманларидаги 3 та, Ёзёвон ва Риштон туманларидаги 4 тадан субъектларда эса ушбу талаблар ижроси таъминланмаганлиги кузатилди.

Ўрганиш ишлари давомида амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилиб, унинг якунлари бўйича тайёрланган маълумотнома Рақобат бошқармасига киритилди.

(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган)

Post Comment