Асқарали Акбаралиевич Рахмоналиевнинг ёрқин хотирасига бағишланади
Ҳар йили 12 май санасида Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар бир қатор раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат фаолияти олиб борган, хусусан Фарғона вилоятида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини йўлга қўйишда катта хизматлари синган инсон, 2003-2010 йилларда ҳудудий бирлашмани самарали бошқарган Асқарали Акбаралиевич Рахмоналиевни (1958-2010 йй.) хотирлайдилар.
Асқарали Акбаралиевич давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларида, хусусан Қувасой шаҳрида ҳоким, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Фарғона вилоят товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, “COSCOM” Ўзбек–Америка қўшма корхонасининг водий бўйича директори, умрининг сўнги йилларида эса Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини олиб борди.
У оилада фарзандларга ҳар ишда намуна, меҳрибон ота, ўзи меҳнат қилган жамоаларда катта ҳурмат эътибор қозонган, ташаббускор, тадбиркор ва узоқни кўра олувчи раҳбар, инсон сифатида сахий, жонкуяр, қўли очиқ, ўзгаларнинг ташвишини биринчи ўринга қўядиган шахс эди. Қаерда ишламасин ўзидан етук, малакали шогирдлар қолдирди.
Унинг порлоқ хотираси шогирдлари қалбида яшайверади.
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари меҳнат жамоалари
Post Comment