Аҳоли вакилларини соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлардан хабардорлигини ошириш йўналишидаги тадбирлар ўтказилмоқда
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишлари режаси асосида шаҳар ҳудудидаги Федерация бошланғич ташкилот (таянч гуруҳ)лари ташкилланган ва ташкилланмаган корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботига бағишланган турли кўринишдаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бормоқдалар.
Марғилон шаҳар 1-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги Федерация таянч гуруҳи аъзолари иштирокида ташкилланган тадбир ҳам шундай тадбирлардан бириб бўлиб, унинг асосий мақсади ташкилот ходимларининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданияти оширишдан иборат бўлиб, уларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги сўнгги янгиликлардан хабардорлигини оширишни кўзда тутди.
Тадбир доирасида таълим муассасаси ходимларининг соҳага оид қонунчиликни янада аткомиллаштириш борасидаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, уларнинг саволларига жамият мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment