Истеъмолчида қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Сувбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Р.Э.нинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатида истеъмолчи хонадонига 2023 йилда ичимлик сув тармоғи торттирганлиги ва ўша вақтда сув ҳисоблагич ҳам ўрнатилганлигини, лекин унинг маълумотлари ичимлик сув таъминоти корхонаси базасига ўз вақтида киритилмагани сабабли ҳозирга келиб 700 000 сўм карздорлик келиб чиқаётганлигини айтиб ўтади ҳамда ҳолатни ўрганиб чиқиб, қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Ўрганиш ишлари жараёнида, шунингдек ичимлик сув таъминоти корхонасига киритилган сўров хати асосида олинган маълумотларга кўра маълум бўлишича, истеъмолчи хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблагич ўрнатилган вақтидан 2024 йил бошларгигача Биллинг базасига рўйхатга киритилмасдан қолганлиги сабабли, ўша давр учун истеъмолчига меъёрий ҳисоб-китоб юритилган. Меъёрий ҳисоб-китоб даври, шунингдек ҳисоблагич базага рўйхатга олинган пайтдан кейинги давр ичида истеъмолчи томонидан тўланган барча тўловлар унинг шахсий ҳисоб рақамига келиб тушган. Бугунги кун ҳолатига истеъмолчида қарздорлик эмас, балки сув ҳисоблагичнинг 195 метр куб кўрсаткичигача ҳақдорлик мавжуд.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment