Бешариқда тарғибот тадбирлари тизимли асосда давом эттирилмоқда
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан ҳудуддаги таълим тизими ташкилотлари ходимлар ўртасида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар тизимли асосда ўтказиб борилмоқда. Тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ташкилланган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
“Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзуси остида ўтказилган тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий шериклик ва ҳамкорлиги, қонунчиликни аҳолининг кенг қатламларига етказилишида ва соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида таълим ташкилотлари ва жамоатчилик назорати субъектлари ҳамкорлигининг афзалликлари, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти ҳақида атрофлича маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида мактабгача таълим ташкилотлари мутасаддиларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, унинг якунларига кўра ташкилотлар ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Хамиджон Ахмедов,
туман жамияти раиси.
Post Comment