Данғарада тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда
Данғара туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги тиббиёт муассасалари ишчи ходимлари билан юзма-юз мулоқот тарзидаги тадбирларини давом эттирмоқдалар. Бугун ушбу тадбирлар туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 107-сонли оилавий поликлиника ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Мулоқот доирасида иштирокчиларга мамлакатимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида истеъмол соҳасига оид муаммолар вужудга келганда ваколатли идораларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари бўйича ҳам тушунтиришлар бериб ўтилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.
Рауфжон Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment