Жамият аралашуви билан пенсионер аёлнинг муаммоси ҳал қилиб берилди
Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, пенсионер Л.Ю.нинг узоқ муддат хорижда даволаниб қайтгани ва бир йил давомида тўпланиб қолган пенсиясини олишда муаммога дуч келаётганлиги юзасидан қилган мурожати ўрганилди.
Истеъмолчининг сўзларига кўра, у 2023 йил охирларида соғлигини тиклаш мақсадида Корея Республикасига кетиб 2025 йилнинг май ойида қайтиб келган. У мамлакатдан ташқарида бўлган даври, яъни 2024 йилнинг июн ойидан то шу кунга қадар бўлган, тўтатиб қўйилган пенсиясини олиш мақсадида Бизнесни ривожлантириш банкнинг Марғилон филиалида виртуал карта очдирган, лекин пенсия суммаси амал қилиш муддати ўтган эски картасига тушиб қолган.
Мурожаат банкнинг масъул ходими билан биргаликда ўрганилиши жараёнида юзага келган тушунмовчилик ҳолатига аниқлик киритилди. Мижозга 2030 йилнинг июнигача бўлган янги пластик карта очилди ва фуқаронинг бир йил давомида тўпланиб қолган 12 811 554.78 сўм миқдоридаги пенсияси ушбу картага туширилиб, ҳаракатланишда муаммоси бўлган фуқаронинг банк картаси унинг хонадонига олиб борилиб, қўлига топширилди.
Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment